"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ИЛҲОМЖОН МЎМИНЖОНОВ: МАҚСАДИМИЗ ЧЕМПИОНЛИКНИ ҚЎЛГА КИРИТИШ

 

— Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклаб қоламан.Ўйин қийин кечди деб ўйлайман.Чунки,ҳар бир футболчи,ҳар бир мураббий жамоаларнинг натижаларини ҳисобга олиб, ҳаракат қилади.Шундан келиб чиқиб бугун психологик(руҳан) тайёр эмаслигимиз билинди.Лекин, қийинчилик билан бўлса ҳам барибир жамоамиз бугун ғалаба қозонди.

Очко олиб мақсад сари интиламиз. Мақсадимиз эса, чемпионликни қўлга киритиб Суперлигага йўл олиш.Кейинги «Оқ-тепа» жамоаси билан бўладиган ўйинимиз осон кечади деб ўйламайман.Чунки, «Оқ-тепа» клуби яхши шаклланган.Шунинг учун бу беллашувга жиддий тайёргарлик олиб борамиз.

Достон Тошматовга келсак, унинг дисквалификацияси якунига етди.Эртадан бошлаб жамоамиз машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.Уни иккинчи давра ўйинларига тайёрлаймиз ва рўйҳатга киритамиз. Достон ўтган йили Про лиганинг тўпурари бўлган ва савияси юқори даражали футболчи.

Позицион ўйинга тайёргарлик кўрган эдик. Сабаби, бизга қарши беллашувда ҳар бир жамоа ҳимоядан ўйин кўрсатади.Бугун марказда ва ҳужум чизиғимизда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Лекин,киритган ҳар иккала голимиз ҳам ҳимоячиларимиз ёрдамида амалга оширилди.

Бугунги ўйинни қайтадан кўриб, ўрганиб чиқамиз.Футболчиларимиз ҳам ўзларидан хулоса чиқаришади ва кейинги учрашувларда бундай хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қилишади.

Бугунги рақибимизнинг ҳимоявий ўйин услубида ҳаракатланишларини ўйлагандик. Бу каби жиҳатлар футболчиларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қўймайди.Лекин,якунда барибир ғалаба қозониб, 3 очкога эга бўлдик.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

 

Улашинг: