Вс. Июл 14th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«НЕФТЧИ»-«ХОРАЗМ» ПРЕВЬЮ

Шу кунга қадар жамоалар Ўзбекистон чемпионати ва Ўзбекистон Кубоги доирасида жами 24 марта рақобатлашишган бўлиб, бу қарама-қаршиликда фарғоналиклар ҳар томонлама устунликка эга чиқишган. Асосий тўқнашувлар Олий лига баҳсларида қайд этилган. Ҳозиргача «Нефтчи»да жами 17та ғалаба, «Хоразм» жамоасида эса атиги 3та ғалаба мавжуд. 4та ўйин дуранг билан якун топган.Ўзаро беллашувлардаги энг йирик ғалабалар 1998 ва 2006 йилларга тўғри келган. Ўшанда «Нефтчи» 7:1, 8:2 ва 6:0 ҳисобида хоразмликларни мағлубиятга учратган.
Жамоаларнинг охирги қарама-қаршилиги Про лига-2020 йил мавсумида бўлиб ўтди ва шу йили жамоалар 3 марта тўқнаш келишган. Кубок баҳсида 3:2, Про лига баҳсларида эса 3:0 ва 0:0 натижалари қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 67-18 «Нефтчи» фойдасига.

Фарғонада қайд этилган охирги 5 учрашув натижалари:

07.07.2020 «Нефтчи»-«Хоразм»3:0
23.06.2020 «Нефтчи»-«Хоразм» 3:2 (кубок)
18.08.2019 «Нефтчи»-«Хоразм» 3:2
03.04.2019 «Нефтчи»-«Хоразм» 0:1
24.04.2010 «Нефтчи»-«Хоразм» 1:0

«НЕФТЧИ» МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Улашинг: