"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ТАЙЁРГАРЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

Тошкентдан қайтиб келиб, юқори савияда тақдимот маросимини ўтказган «Нефтчи» футбол клуби Про лига биринчилигига тайёргарликнинг охирги босқичини қизғин руҳда давом эттирмоқда.

Илҳомжон Мўминжонов бошчилигидаги жамоамиз аъзолари машғулотларни марказий «Истиқлол» стадионида олиб боришмоқда.Бугунги машғулот жараёнида футболчиларимиз икки гуруҳга бўлинган ҳолда, сариқ ва оқ рангли либосларда майдонда баҳс олиб боришди.

Қизиқарли кечган икки томонлама назорат учрашувида жанговар дуранг (1:1) натижаси қайд этилди. Ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни сариқ либосда ҳаракат қилган легионер ҳужумчимиз Марко Обрадович очган бўлса, оқ либосда ўйнаган ёш футболчимиз Улуғбек Хошимов жавоб тўпига муаллифлик қилди.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: