Вс. Июл 14th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

БОЯН ЦИГЕР «НЕФТЧИ» АЪЗОСИ!

 

Жамоамиз янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун сербиялик  тажрибали футболчи Боян Цигер  «Нефтчи» билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамизнинг ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган бўлди.

Маълумот учун, Боян Цигерга Ўзбекистон Суперлигаси бегона эмас. Футболчи 2021-2022 йилги мавсумда Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасида фаолият олиб борган.Боян ўтган мавсумни Малайзия  Премьер-лигаси вакили «Кедах Дарул Аман»  клубида олиб борди.

Фаолияти давомида Сербия ва  Черногориянинг футбол лигаларида  тўп сурган Б. Цигер Сербия кубоги соҳиби ҳисобланади.

Аҳил жамоамиз ва жонкуяр мухлисларимиз номидан Боян Цигерга янги мавсумда  «Нефтчи»даги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

 

Добродошли! БОЯН!

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: