Пт. Май 3rd, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

МУРОСАСИЗ КЕЧГАН ЎЙИНДА ЖАНГОВАР ДУРАНГ! 

 

Суперлиганинг марказий ўйинида севимли жамоамиз чемпионат фаворитларидан бири «Навбаҳор» клубига қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлимда жамоамиз вакиллари анча фаол ҳаракат ва хавфли вазиятларни яратиш билан кўзга ташланди. Бир қатор комбинацион ҳужумларни ташкил қилишда кучли зарбалар ҳам амалга оширилди. Лекин, мезбонлар дарвозабони қийинчилик билан хавфни бартараф этишга ҳаракат қилди. Учрашувнинг 39-дақиқасида ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум ва аниқ узатма орқали Мирзоҳид Ғофуров тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва дарвозани ишғол этишга муваффақ бўлди 0:1. Бу ҳисоб таннаффусгача ўзгармади. 

 

Иккинчи бўлимда мезбонлар ўйинда ташаббусни ўз қўлларига олиш учун анча кучли босим ўтказишга киришдилар ва 67-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришга эришдилар. Бу вазиятда бурчак тўпи амалга оширилганда Милош Милович боши билан зарба бериб дарвозамизни ишғол этди 1:1. Учрашувнинг қолган қисмида ҳар иккала жамоа вакилларида ҳам ҳисобни ошириш учун қулай имкониятлар юзага келганлигига қарамай, учрашув жанговар дуранг 1:1 натижаси билан якунланди.

 

Coca Cola Суперлигаси охирги, 26-туридан жой олган учрашув бошланди.

Coca Cola Суперлигаси

26-тур

«Навбаҳор» – «Нефтчи» 0:1

Бош ҳакам: Сами Алжурайс

Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Алабкари, Файсал Ал Қахтони

Захира ҳаками: Акмал Раҳимов

VAR: Султон Аҳарби

АVAR: Баҳтиёрхўжа Шавкатов

Назоратчи: Валентин Коваленко

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Гол: 0:1 — 39, Мирзоҳид Ғофуров.

«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов (с), 5.Милош Милович, 7.Остон Ўрунов, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 17.Аброр Исмоилов, 19.Дониёр Абдуманнопов, 21.Темурхўжа Абдухолиқов, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 91.Тома Табатадзе.

Захира: 12.Игнатий Нестеров, 4.Азим Аҳмедов, 33.Шодиёр Шодибоев, 69.Шерзодбек Абдубўриев, 77.Асадбек Собиржонов, 96.Усмонали Абдукаримов, 98.Давронбек Олимжонов.

«Нефтчи»: 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 8.Шароф Муҳитдинов, 19.Мирзоҳид Ғофуров (с), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Гиорги Никабадзе, 23.Диёржон Туропов, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 70.Аббосжон Ғуломов, 77.Билолхон Тошмирзаев.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Суннатилла Абдуллажонов, 11.Иззатилла Абдуллаев, 14.Раҳмонжон Рўзиев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 26.Олексий Ларин, 28.Фозил Мусаев, 66.Дониёр Валиев.

Огоҳлантириш: Йован Жокич (28)

 

🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

 

Улашинг: