Пн. Июн 17th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ДОНИЁР ВАЛИЕВ БИЛАН ШАРТНОМА УЗАЙТИРИЛДИ 

 

Дониёр Валиев «Нефтчи»нинг ёш, иқтидорли футболчиларидан бири. У жамоанинг ўринбосарлари сафида мунтазам ҳимоячи амплуасида ёрқин ва ҳавас қилса арзийдиган ўйин намойиш этиб келмоқда. Шу боис Дониёр Валиев Ўзбекистон U-20 терма жамоасига аъзо қилиб олинган. Ёш иқтидор эгаси «Нефтчи»нинг асосий таркиби сафида ҳам тез тез майдонга чиқиб туради. Унинг ана шу ҳислатлари эътиборга олиниб бугун ёш ҳимоячи билан амалдаги шартнома икки йил муддатга узайтирилди.

Бу иқтидорли футболчининг «Нефтчи» футбол клуби ва Ўзбекистон  U-20 терма жамоасидаги фаолияти янада ёрқин ва порлоқ бўлишини тилаб қоламиз.

 

🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: