Сб. Май 25th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«ТУРОН» — «НЕФТЧИ» ПРЕВЬЮ

Бугунги рақибимиз Суперлигадаги  вилоятимизнинг иккинчи вакили Яйпаннинг «Турон» клуби  2017 йилда «Turon-Eco Sement» корхонаси тасарруфида  ташкил топган бўлиб, профессионал футболга 2019 йилда қадам қўйган. Шу йили Про лиганинг «В» гуруҳида иштирок этган жамоа муваффақият қозониб, лиганинг «А» гуруҳига йўлланма олди ва 2020 йилда Про лига ғолиби сифатида Суперлига йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистон футболида тез суратларда катта ютуқларга эришган ёш жамоанинг Суперлигадаги дебют мавсуми эса омадсиз чиқиб жамоа ўша йилнинг ўзидаёқ яна Про лигага равона бўлди. Бунинг асосий омилларидан бири, жамоага кучлилар билан рақобатлашишда  тажрибанинг етишмовчилиги бўлди десак, асло муболаға бўлмайди.Лекин Про лигага қайтан жамоа тушкунликка тушмади ва олий дивизионга қайтиш вазифасини мақсад қилиб, охиригача курашди. Ўтган йили Про лигада учинчи ўринни эгаллаган жамоа  «Локомотив» клуби билан ўтиш ўйинида иштирок  этиб ғалаба қозонди ва бир йиллик  танаффусдан сўнг Суперлигага қайтди. Жорий мавсумда ҳам яйпанликларнинг Суперлигадаги иштироки қониқарсиз бўлганлиги сабаб жамоа олий дивизиондаги ўрнини сақлаб қолиш учун кураш олиб боришга мажбур бўлмоқда. Шунинг учун бугун Яйпанда кечадиган Фарғона дербиси кескин ва шиддатли ўтишига шубҳа қолдирмаса керак.

Жамоаларнинг барча учрашувларини келтириб ўтамиз

Про лига

01.12.2020.

«Нефтчи»-«Турон»  0:1

15.11.2020.

«Турон»-«Нефтчи»  0:2

28.10.2020.

«Нефтчи»-«Турон»  1:1

21.09.2020.

«Турон»-«Нефтчи»  1:1

Суперлига

17.04.2023.

«Нефтчи»-«Турон»  1:1

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: