Сб. Окт 12th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

Абдусамад Дўрмонов: «Бундай ўйинларда иштиёқ ва хоҳиш кучли бўлиши керак»

Про лига 15-турдан ўрин олган «Шўртан» — «Нефтчи»(1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин қийин бўлишини олдиндан билган эдик. Бунга қадар уч маротаба «Шўртан» билан тўқнаш келган эдик. Ўйин сифатини олиб қарайдиган бўлсак концентрацияни ва тўпни йўқотдик. Учрашувдан олдин йигитларга барчасини тушунтиргандик. Бундай учрашувларда иштиёқ ва хоҳиш биринчи ўринда туриши керак. Урган голларимиз бизга бироз бўлсада ишонч берди. Охирги дақиқаларда дарвозамиздан тўп олиб чиқдик, кучли босим юзага келди. Йигитларни ғалаба билан табриклайман»,- дейди Дўрмонов.

— «Нефтчи» бу таркиби ва кўрсатаётган ўйини билан Суперлигага қайта оладими?
— Олдинда яна бешта учрашув бор. Агарда шу зайилда давом эта олсак, хоҳиш ва иштиёқ кучли бўлса Суперлига йўлланмасини қўлга киритишимиз мумкин. Лекин осон бўлмайди. Жамоа олдига максимал вазифа қўйилган.

— Мансур Саидов бу йил фаолиятини тугатадими ёки давом эттирадими?
— Мансур Саидов тажрибали футболчи. Майдонда бўлган вақтда тажрибасидан келиб чиқиб кўп нарса бермоқда. Олдинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шунингдек унинг хоҳишига ҳам боғлиқ.

— «Машъал» Суперлигага қайтди бу мавсум. Аммо охирги турларга бора олмаслиги ҳақида гаплар тарқалдди. «Нефтчи» Суперлигага аниқ мақсад билан қайтади. Клубнинг ҳозирги моддий ҳолати қандай?
— Муборак жамоаси ҳақида гапириш менинг ваколатим эмас. Мен у ерда нималар бўлаётганини билмайман. «Нефтчи» Суперлигада кўп йиллар давомида иштирок этган. Жамоани Суперлигада иштирок этишини истаётган кўплаб мухлислар бор. Бу ҳам жамоага мотивация беради. Ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади. Қолганини вақт кўрсатади.

Улашинг: