Пн. Июн 17th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

БИРИНЧИ МАҒЛУБИЯТ

Қаршидаги учрашув ҳар иккала жамоаларнинг фаоллиги билан бошланганига қарамай, кейинчалик ўйиндаги ташаббусни ўз қўлига олган нефтчилар кўпроқ хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо бу уринишларда жамоамизга бироз аниқлик ва омад етишмади. 42-дақиқага келиб мезбонларнинг навбатдаги ҳужумида ҳимоячиларимиз ҳатога йўл қўйишди ва бундан унумли фойдаланган қаршилик футболчилар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди.Бу вазиятда Жамбули Жигаури дарвозамизни ишғол этди. Биринчи бўлимда бошқа голлар киритилмади.

Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз ўйинда ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди ва кўпгина хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо, барча уринишларимизга аниқлик етишмади. Ўйиннинг асосий қисмига қўшиб берилган дақиқаларда захирадан майдонга чиққан аргентиналик ҳужумчи Андрес Чавез дарвозамизни ишғол этиб, беллашувга якуний нуқта қўйишга муяссар бўлди 2:0.

Учрашувда жамоамиз ташаббус кўрсатиб, фаол ва шиддатли ўйин намойиш этишига қарамай, мавсумда илк мағлубиятга учрамоқда. Лекин, биз жамоамизга ишонишда давом этамиз ва кейинги беллашувларда футболчиларимизга омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

Coca Cola Суперлигаси 21-тур

«Насаф» – «Нефтчи» 2:0

Гол: 1:0 — 38, Жамбули Жигаури, 2:0 — 90+6, Андрес Чавес.

«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 17.Суҳроб Нуруллоев (21.Дониёр Нарзуллаев, 84), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (9.Жавоҳир Сидиқов, 67), 77.Ойбек Бозоров (25.Бекжон Раҳматов, 90+3), 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 67), 92.Умарбек Эшмуродов (с), 99.Азизбек Амонов (10.Андрес Чавес, 84).

«Нефтчи»: 45.Акбар Тўраев, 2.Зоир Жўрабоев, 5.Томислав Мрчела, 7.Умар Адҳамзода, 8.Шароф Муҳитдинов, 13.Лутфулла Тўраев (28.Фозил Мусаев, 78), 19.Мирзоҳид Ғофуров (70.Аббосжон Ғуломов, 61), 20.Анваржон Ғофуров, 22.Гиорги Никабадзе, 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов (23.Диёржон Туропов, 61), 40.Бачана Арабули (77.Билолхон Тошмирзаев, 61).

Захира: 1.Асрорбек Кенжаев, 10.Суннатулла Абдуллажонов, 14.Раҳмонжон Рўзиев, 15.Муҳсин Базаров, 66.Дониёр Валиев.

Огоҳлантириш: Мирзоҳид Ғофуров (10), Абдувоҳид Неъматов (58), Билолхон Тошмирзаев (86), Андрес Чавес (90+3).

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: