Сб. Мар 2nd, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЁШЛАРИМИЗДАН ИРОДАЛИ ҒАЛАБА!

 

Бугун «Футбол маркази»нинг сунъий қопламали майдонида Фарғона вилояти 2 лига «А» гуруҳида навбатдаги тур ўйини ўз якунига етди. Унда «Истиқлол» U-18 — «Нефтчи» U-18 жамоалари ўзаро баҳс юритишди.Биринчи бўлимда жамоамиз аъзолари кичик 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлишса, иккинчи бўлимда футболчиларимиз ўзларида ирода кучини топа олиб,кетма-кет учта тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Тўпларга Мусомалик Рустамов ҳамда икки бор Дилшод Умурзақов муаллифлик қилдилар.

«Истиқлол» U-18 — «Нефтчи» U-18. 1:3 (1:0)

«Нефтчи»: Aбдумуминов Расул, Гойибжонов Aсил, Рузиматов Шохҳахон, Исроилов Умид, Мирзабоев Малик, Aбелфазов Ибод, Иброхимов Хожиакбар, Олимов Мухаммадали, Рустамов Мусомалик, Қурбонов Мухаммад, Умурзақов Дилшод.

Захира: Мадаминов Хуршид, Муминов Aсад, Олимов Aзиз, Боходиров Шохжахон

Шавкатжон Юсупов бош мураббийлигидаги жамоамизни иродали ғалаба билан табриклаймиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: