Пт. Мар 29th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

Эртага ёшларимиз ўйнайди

Фарғона вилояти иккинчи лигасининг навбатдаги турида “Нефтчи” (U18) жамоамиз Фарғона шаҳрининг яна бир жамоаси “Истиқлол” (U18) га қарши майдонга тушади. Мазкур учрашув эртага “Истиқлол” стадионининг сунъий қопламали майдонида соат 14:30 да бошланади.

Шунингдек,  Абдусамад Дўрмонов бошчилигидаги асосий таркиб жамоамиз бугундан машғулотларга киришди. «Нефтчи» шарафини ҳимоя қилаётган ҳар икки жамоамизга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз!

«Нефтчи» матбуот хизмати!

Улашинг: