Вс. Апр 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЁШЛАРИМИЗДАН ҒОЛИБОНА ЮРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА! 

Қиргулидаги «Нефтчи» СК стадионида U-19 чемпионати 18-тур доирасида бўлиб ўтган «Нефтчи»-«Олимпик» беллашувида Иқбол Акрамов бош мураббийлигидаги ёшлар жамоамиз навбатдаги йирик ғалабаларини қўлга киритиб, 31 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг саккизинчи поғонасига кўтарилиб олдилар.

Учрашув тўлалигича фарғоналик футболчилар устунлиги остида кечди, десак асло муболаға  бўлмайди. Биринчи бўлимда тез-тез комбинацион ҳужумларни ташкил этган ёшларимиз иккита тўп киритишга муваффақ бўлишди. Голларга Санжарбек Мақсудбеков билан Мартавали Турғуновлар муаллифлик қилишди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди ва захирадан ўйинга қўшилган Муҳаммад Тўланов учинчи гол муаллифига айланди. Кўп ўтмай меҳмонлар жарима майдончалари ичида қўпол ҳатога йўл қўйишлари оқибатида ўз активларига автогол ёзиб қўйишди 4:0. Учрашувнинг 86-дақиқасида тошкентликлардан Муҳаммаджон Абдурашидов жавоб тўпини киритиб, ҳисобни бироз қисқартиришига қарамай, захирадан майдонга тушган Бунёджон Иномов «Олимпик» дарвозасини яна бир бор ишғол этиб, ҳисобни 5:1 кўринишига олиб келди ва шу тариқа ўйин жамоамизнинг йирик ғалабаси билан якун топди.

20 сентябрь куни навбатдаги 19-тур баҳсида ёшларимиз Самарқандга ташриф буюришади ва маҳаллий «Динамо» жамоасига қарши тўп суришади. Ушбу сафар учрашувида ҳам ёш футболчиларимизга куч-қудрат ва омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

«НЕФТЧИ U-19″ 51″Олимпик U19»

Голлар: Санжарбек Мақсудбеков 12 1:0,, Мартавали Турғунов 20 2:0, Мухаммад Тўланов 50 3:0, Суннат Ахмедов авт 55 4:0,  Мухаммаджон Абдурашидов 86 4:1, Бунёдбек Иномов 89 5:1.

Бош ҳакам:  Шаҳбоз Ваҳобжонов.

Ёрдамчи ҳакамлар: Азизбек Узоқов,  Бобур Зокиров.

Назоратчи:  Анвар Ўринов.

Комиссар:  Дониёр Якубжонов

«Нефтчи» U-19:

32.Хусниддин Неъматов, 29.Афзал Зокиров, 37.Озодбек Сотволдиев,  43.Абдулазиз Салохиддинов, 48.Санжарбек Мақсудбеков, 55.Мартавали Турғунов (с), 63.Элбек Позилжонов, 67.Рўзимухаммад Қурбонов, 68.Хасанбой Умрзақов, 85.Саидафзалхон Махмудов, 87.Одилжон Набиев.

Захирадан майдонга чиқди: 47.Мухаммаджон Тохиржонов, 59.Саидолимхон Махмудхонов, 73.Собитали Тоштемиров,  75.Мухаммад Тўланов, 82.Бунёджон Иномов, 96.Сардор Раимжонов.

Бош мураббий:  Иқбол Акрамов

«Олимпик» U19:

76.Шухрат Тожиддинов, 55.Муроджон Норбоев, 60.Мухаммаджон Абдурашидов, 62.Сухроб Парпиев, 65.Зайниддин Пўлатбоев, 66.Суннатбек Ахмедов (с), 67.Оғабек Арзиқулов, 71.Салай-Ахун Турсунов, 73.Озодбек Қуралов, 75.Иброхим Нажимов, 78.Хумоюн Баходиров.

Захирадан майдонга чиқди:

72.Азизбек Мамасаидов, 53.Бобур Турсуналиев,  63.Иброхим Муллажонов, 70.Шохрух Анорбоев,  74.Бехруз Ниғматов.

Бош мураббий: Искандар Анорқулов

Огоҳлантиришлар: Афзал Зокиров 28 ,Санжарбек Мақсудбеков 33 — Зайниддин Пўлатбеков 25,44.

Четлатиш: Зайниддин Пўлатбеков 44 (Олимпик)

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: