Пн. Июн 17th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЖАМОАМИЗ ИККИГА БЎЛИНГАН ҲОЛДА НАЗОРАТ УЧРАШУВИ ЎТКАЗДИ. 

ФИФА кунлари муносабати билан вужудга келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Суперлига жамоалари ўртоқлик учрашувларини режалаштиришган. «Нефтчи» жамоаси 12 сентябрда Ўшнинг «Алай», 16 сентябрь куни эса» Андижон» клуби билан ўртоқлик баҳслари ўтказади. Шу баҳсларга тайёргарлик юзасидан бугун жамоа иккига бўлинган ҳолда сариқ ва яшил либосларда ҳаракатланиб назорат-синов беллашувини ташкил этди.

Учрашувнинг бошланиш қисми  яшиллар фаоллиги ва ҳужумлари остида кечиб, 25-дақиқада улар томонидан ҳисоб очилди. Голга ёш ва истеъдодли футболчимиз Муҳаммадали Холматов муаллифлик қилди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг сариқ либосдаги футболчилар ўйинга қўшиб, бирин-кетин хавфли ҳужумларни ташкил этишди ва биринчи бўлим охирига келиб кетма-кет иккита тўп киритишга муваффақ бўлишди. Сариқ либосдагилардан Бачана Арабули ҳамда Шароф Муҳитдиновлар гол муаллифига айландилар.

Иккинчи бўлимда асосий таркиб ўйинчиларидан иборат сариқ либос футболчилари ўйинни кучайтиришда давом этишди ва грузиялик легионер Бачана Арабули ўнг қанотдан тезкор ҳужум орқали жарима майдончаси ичига оширилган тўпга эгалик қилиб учинчи голни киритди. Кўп ўтмай саҳнага иккинчи грузиялик легионеримиз Гиоргий Никабадзе чиқиб келди ва ҳимоячиларнинг ҳатосидан унумли фойдаланиб Асрор Кенжаев қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олган ҳолда ҳисобни йириклаштирди. Лекин, яшиллар ҳам фаоллик ҳисобига тезкор ҳужум ташкил этган вазиятда Билолхон Тошмирзаев тўп киритиб, ҳисобни қисқартирди. Бунга жавобан Гиоргий Никабадзе ва Бачана Арабули Асрор Кенжаевни яна бир бор ранжитиб, кетма-кет иккита тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Якуний ҳисоб 6:2 сариқ либосдагилар фойдасига.

Сариқ либосдагилар:Акбар Тўраев, Томислав Мрчела, Умар Адҳамзода, Лутфулла Тўраев, Мирзоҳид Ғофуров, Анваржон Ғофуров, Мухсинжон Убайдуллаев, Гиоргий Никабадзе, Бачана Арабули, Шароф Муҳитдинов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов.

Яшил либосдагилар: Асрор Кенжаев, Олексий Ларин, Нодир Неъматхонов, Аббосжон Ғуломов, Дониёр Валиев, Муҳаммадали Холматов(Хумоюн Бозорбоев), Фозил Мусаев, Билолхон Тошмирзаев, Суннатилла Абдуллажонов, Абдуллоҳ Олимов, Иззатилла Абдуллаев(Абдулвосид Восиджонов)

Голлар: Муҳаммадали Холматов,(0:1), Бачана Арабули,(1:1), Шароф Муҳитдинов,(2:1), Бачана Арабули,(3:1), Гиоргий Никабадзе,(4:1), Билолхон Тошмирзаев,(4:2), Гиоргий Никабадзе,(5:2), Бачана Арабули (6:2)

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: