Сб. Фев 24th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«НЕФТЧИ»НИНГ  ЎРТОҚЛИК ЎЙИНЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Хабарингиз бор, кечадан бошлаб Виталий Левченко бош мураббийлигидаги жамоамиз аъзолари тайёргарлик жараёнига киришиб, Қиргулидаги қароргоҳ стадионида машғулотларда иштирок этишди. Суперлигада юзага келган танаффус пайтида мураббийлар штаби футболчиларнинг ўйин амалиётини узлуксиз таъминлаш мақсадида бир нечта ўртоқлик назорат беллашувларини режалаштиришган бўлиб, ушбу  ўйинлар тақвимини мухлисларимиз эътиборига ҳавола этамиз.

12 сентябрь куни» Нефтчи» Қирғизистон Республикаси Премьер лига вакили Ўшнинг «Алай» клубини қабул қилса, 16 сентябрь куни «Андижон» жамоаси билан куч синашади. Барча учрашувлар Қиргулидаги «Нефтчи» стадионида ўтказилади.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: