Пт. Фев 23rd, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ДЕРБИДА ЖАНГОВАР ДУРАНГ

 

 

«Истиқлол» марказий стадионида Про лиганинг 14-тур баҳсида Фарғона дербиси бўлиб ўтди. Унда «Нефтчи» ҳамда «Турон» клублари кураш олиб бордилар. Ўйин бошланишига ҳеч қанча вақт ўтмасдан, мухлислар тезкор голга гувоҳ бўлишди.Яйпанликлар жарима майдонимиз ташқарисида тўпни тепадан ошириб беришганида,тўпни меҳмонлар футболчиси Суннатилло Эрматов чиройли тарзда дарвозамиз томон йўллаб, ҳисобни очишга эришди 0:1. Кўп ҳолларда тезкор гол рақиб жамоага салбий таъсир кўрсатиши табиий ҳол. Бундан нефтчилар ҳам истисно бўлишмади шекилли, уларнинг биринчи бўлим охиригача уюштирган барча ҳужумлари самарасиз якунланди.

 

Иккинчи бўлимда жамоамиз мураббийлар штаби бир қатор ўзгартиришларни амалга оширишди ва майдонга тажрибали футболчиларимиздан Мансуржон Саидов,Исломбек Каримов ва Элдор Эргашевлар кириб келишди. Айтиб ўтиш жоизки,ўйин сурати анча жонланиб,жамоамиз бир нечта хавфли ҳужумларни юзага келтирди. Аммо, якуний зарбаларга келганда ноаниқликлар тақиб қилишда давом этди ва бир-иккита вазиятда омад ҳам юз ўгирганини айтиб ўтиш мумкин. Учрашув охирлаб бораётганда эса анчадан бери майдонда кўринмаган иқтидорли футболчимиз Санжарбек Зокиров захирадан майдонга туширилди. Бу пайтга келиб бош ҳакам ўйиннинг асосий қисмига 3 дақиқа вақт қўшиб берди. Буни қарангки,айнан 3-4 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Санжарбек чиройли уюштирилган комбинацияни гол билан нишонлаб,ўйиндаги мувозанатни тиклашга эришди 1:1. Кескин ва шиддатли курашларга бой ўтган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

28 октябрь, чоршанба

14:00 — НЕФТЧИ – ТУРОН 1:1

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Абдуҳамидулло Расулов, Александр Сидоров

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Онгар Жалимов

Гол: Суннатилло Эрматов 3, Санжар Зокиров 90

«Нефтчи»: Шерзодбек Aбдураимов, Отабек Зокиров(C), Жамшид Қобулов, Достонбек Тошматов, Достон Aвазбеков, Павел Смольяченко, Рустам Aбдуҳамидов, Умар Aдҳамзода, Шодиёр Ҳожиматов, Сирожиддин Aллаев, Aнвар Ҳожимирзаев.

Захир: Фаррух Турдалиев, Темур Султонов, Элдор Эргашев, Муҳаммадазиз Обиджонов, Мансур Саидов, Ислом Каримов, Дилёрбек Эрматов, Санжар Зокиров, Жамшид Тўрақулов

«Турон»: 87. Акмал Ортиқов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Суннатилло Эрматов, 7. Умиджон Қодиров, 10. Жавоҳир Соҳибов, 14. Дониёр Исмоилов, 15. Шохрухбек Холматов (С), 17. Достонбек Мелиқўзиев, 22. Ғолиббек Сарибоев, 71. Миржалол Мирзаев.

Захира: 1. Мирзоҳиджон Жалилов, 5. Ойбек Ахматов, 8. Баҳодир Акрамов, 11. Асилбек Қаюмов, 18. Аслиддин Тоштемиров, 23. Хуршидбек Асқаралиев, 25. Исмоил Охунжонов, 77. Билолхон Тошмирзаев.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: