Пн. Июн 17th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

МАҒЛУБИЯТСИЗ СЕРИЯМИЗ ДАВОМ ЭТМОҚДА

 

Шиддатли ва кескин курашлар остида ўтган ОКМК-«Нефтчи» учрашувининг биринчи бўлими фарғоналиклар устунлигида кечган бўлсада, биринчи бўлиб голни мезбонлар киритишга муваффақ бўлишди. 43-дақиқада ҳимоячиларимизнинг қўпол ҳатоси туфайли дарвозамиз томон пенальти белгиланди ва Хуршид Ғиёсов бундан унумли фойдаланиб, олмалиқликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди 1:0.

 

Иккинчи бўлимда Улуғбек Хошимов билан Лутфулла Тўраевлар ўрнига Бачана Арабули ҳамда Диёржон Туроповлар майдонга туширилди. Бу ўзгартиришлар жамоамиз ўйинини жонлантиришга туртки бўлди чоғи, футболчиларимиз ҳужумкор ўйин намойиш этиб, бир қатор хавфли вазиятларни яратишди ва охир-оқибат бу ўз мевасини берди. 89-дақиқада мезбонлар жарима майдончаси ичига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтаришга эришди, лекин қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Муҳсинжон Убайдуллаев тўпни дарвозага аниқ йўллаб ўйиндаги мувозанатни тиклади 1:1. Урилган голдан сўнг жамоамиз ҳужум уюштиришда давом этди. Аммо, якунда ҳисоб ўзгармади ва кескин курашлар остида кечган ўйинда дуранг натижаси қайд этилди.

 

Coca Cola Суперлигаси

17-тур

ОКМК – «Нефтчи» 1:1

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 18:30

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Акмал Раҳимов

VAR: Рустам Лутфулин

AVAR: Ришат Нугманов

Назоратчи: Виктор Серазетдинов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: 1:0 — 42 (пен.), Хуршид Ғиёсов, 1:1 — 88, Муҳсинжон Убайдуллаев.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (15.Ойбек Рустамов, 69), 5.Анзур Исмоилов, 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов, 17.Санжар Турсунов (с), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 27.Мартин Боакье (88.Сияваш Хақназарий, 69)

Захира: 12.Дилшодбек Ёқубов, 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 29.Виталий Денисов, 34.Улуғбек Суннатов.

«Нефтчи»: 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода (5.Томислав Мрчела, 90+4), 8.Шароф Муҳитдинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (40.Бачана Арабули, 46), 13.Лутфулла Тўраев (23.Диёржон Туропов, 46), 19.Мирзоҳид Ғофуров (70.Аббосжон Ғуломов, 68), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Гиорги Никабадзе, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 3.Нодирхон Неъматхонов, 26.Олейсей Ларин, 28.Фозил Мусаев, 77.Билолжон Тошмирзаев.

Огоҳлантириш: Рубен Санчес (13), Умар Адҳамзода (28), Лутфулла Тўраев (40), Ислом Тўхтахўжаев (53

 

 

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: