Ср. Июн 19th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

КЕЙИНГИ ТУР БАҲСИГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ 

 

Иккинчи давранинг илк беллашувида Бекабоднинг «Металлург» жамоасини мағлубиятга учратган «Нефтчи» клуби вакилларига бир кунлик  ҳордиқ чиқариш имконияти тақдим этилган эди. Бугун барча футболчилар Қиргулидаги қароргоҳда йиғилиб, куннинг иккинчи қисмида навбатдаги тур баҳсига тайёргарликни тренажёр залидан бошлашди. Тренажёрларда шуғулланган футболчилар кейинчалик яшил майдонга кўчиб ўтишди ва Виталий Левченко раҳбарлигидаги мураббийлар штаби қўл остида машғулотларни давом эттиришди.

Мухлислар эътиборига бугунги машғулотлардан тайёрланган фотогалереяни ҳавола этамиз.

 

Улашинг: