Ср. Апр 17th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЁШЛАРИМИЗДАН ЙИРИК ҒАЛАБА

 

Ёшлар лигасининг иккинчи давра баҳсларига пухта ҳозирлик кўраётган «Нефтчи» (U-21) жамоамиз ФарДУ стадионида наманганлик тенгқурлари билан ўртоқлик беллашувида куч синашди.

Қизиқарли ўтган ушбу учрашувда Азиз Алижонов бош мураббийлигидаги ўринбосарларимиз йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлдилар. Жамоамиздан голларга Азамат Толибжонов, Мухаммадали Холматов ва икки бор Абдулазиз Салоҳиддиновлар муаллифлик қилишди.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: