Пн. Июн 17th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИДА ИРОДАЛИ ҒАЛАБА 

 

Севимли жамоамизнинг режасидан ўрин олган  «Пахтакор»га қарши навбатдаги ўртоқлик учрашуви Виталий Левченко шогирдларининг иродали 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

 

Учрашувнинг 19 дақиқасида тошкентликларнинг ташкиллаштирилган қарши ҳужуми оқибатида  Р. Турдимуродов дарвозамизни аниқ нишонга олиб, ҳисобни очишга эришди. Лекин, ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик олиб борган Виталий Левченко шогирдлари Тома Табатадзенинг маҳорати эвазига ҳисобни 1:1 кўринишига келтиришди. Дуранг натижадан қониқмаган футболчиларимиз  ҳужумларини давом эттириб, биринчи бўлим охирига бир неча дақиқалар қолганда «Пахтакор» дарвозасини иккинчи бор ишғол этишга муваффақ бўлишди. Бу вазиятда Нурилло Тўхтасинов ҳар галгидек ўз услубида чиройли гол киритиб, «Нефтчи»ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимдан сўнг 1:2 ҳисобидаги устунлик билан танаффусга чиққан  жамоамиз аъзолари, иккинчи бўлимда ҳам анча фаол ва мазмунли ўйин намойиш этишиб, мезбонларга гол киритиш учун ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Якунда эса амалдаги чемпион устидан  иродали ғалаба қўлга киритилди.

 

Тошкент шаҳар. 18 июнь

«Пахтакор» стадиони

«ПАХТАКОР»-«НЕФТЧИ»  1:2

 

«Пахтакор»:

35.С.Қувватов,

5.Д.Турсунов,

10.Д.Черан,

12.С.Поёнов, 16.Р.Турдимуродов, 17.Д.Ҳамдамов,

28.Д.Холматов 30.Ш.Раҳматуллаев, 31.М.Усмонов, 40.Д.Ортиқбоев,

90.Ж. Алижонов

 

«Нефтчи»:

45.Акбар Тўраев

7.Умар Адҳамзода

8.Нурилло  Тўхтасинов 13.Лутфулла Тўраев

19.Мирзоҳид Ғофуров

20.Анваржон Ғофуров 21.Мухсинжон Убайдуллаев

22.Тома  Табатадзе 23.Диёржон  Туропов 24.Ғулом-Ҳайдар Гуламов 26.Алексей Ларин

 

Голлар: Р. Турдимуродов, 19′(1:0), Т. Табатадзе, 28′(1:1), Н.Тўхтасинов, 42′(1:2)

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: