Сб. Июн 22nd, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«ОЛИМПИК»-«НЕФТЧИ»  ПРЕВЬЮ

 

Рақибимиз Тошкентнинг «Олимпик» жамоаси  мамлакатимизнинг энг ёш клубларидан бўлиб, 2021 йилда ташкил топган. Бундан асоосий мақсад, 2024 йилда Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қилаётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига муносиб футболчиларни тайёрлашдан иборатдир.

Темур Кападзе бош мураббийлигидаги клуб 2021 йил футбол мавсумида Про лига мусобақаларида омадли қатнашиб, Суперлига йўлланмасини қўлга  киритишга муваффақ бўлди. Жамоа уй учрашувларини пойтахтдаги ЖАР  спорт аренасида ўтказиб келмоқда.

«Нефтчи» футбол клуби миллий чемпионатимиз доирасида «Олимпик»  жамоаси билан Про лигада 4 марта ва Суперлигада икки марта  ўзаро тўқнаш келишган.Буларнинг 2 тасида «Олимпик» ғалаба қозонган, 3 та учрашувда муроса кўчаси танланган ва битта баҳсда фарғоналиклар устун келишган.Тўплар нисбати 8:4 тошкентликлар фойдасига.

 

Қайд этилган барча учрашув натижаларини келтириб ўтамиз.

 

СУПЕРЛИГА

10.05.2022й.

«Нефтчи»-«Олимпик»  0:0

08.10.2022й.

«Олимпик»-«Нефтчи»  1:1

ПРО ЛИГА

22.03.2021й.

«Нефтчи»-» Олимпик» 0:0

08.06.2021й.

«Олимпик»-» Нефтчи» 3:0

24.09.2021й.  «Нефтчи»-«Олимпик»  3:2

08.11.2021й

«Олимпик»-«Нефтчи»  2:0

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: