Пт. Мар 29th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«БУХОPО»-«НЕФТЧИ» ПРЕВЬЮ

 

Coca-Cola Суперлиганинг 7-турдаги рақибимиз «Бухоро» футбол клуби 1960 йилда ташкил топган. Миллий чемпионатимиз доирасида Про лига ҳамда Суперлигада тўқнаш келган жамоалар жами 56 марта ўзаро учрашган бўлиб, буларнинг 16 тасида «Бухоро» ғалаба қозонган, 4 та ўйин дуранг билан якун топган ва 36 та баҳсда «Нефтчи» устун келган. Умумий тўплар нисбати 51-105 фарғоналиклар фойдасига.

Жамоаларнинг бу қарама-қаршиликдаги энг йирик ғалабалари 1994 йилга тўғри келади. Бухородаги ўйинда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Фарғонада эса «Нефтчи» 5:0 ҳисобида устун келган.

 

Бухорода қайд этилган  охирги 6 та учрашув натижалари:

 

Про лига

07.04.2021. «БУХОРО»-«НЕФТЧИ»  1:4

30.05.2021. «БУХОРО»-«НЕФТЧИ»  2:0

 

СУПЕРЛИГА

19.07.2018.  «БУХОРО»-«НЕФТЧИ»  0:0

07.04.2017.  «БУХОРО»-«НЕФТЧИ»  3:0

16.06.2016. «БУХОРО»-«НЕФТЧИ»  2:0

05.11.2015. «БУХОРО»-«НЕФТЧИ»  3:1

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: