Анъанавий ўтказиб келинаётган “Ҳоким Кубоги-2023” мусобақасида бош соврин учун кураш олиб борадиган финалчилар номи маълум бўлди. Бугунги ярим финал баҳсларининг дастлабки учрашувида “Нефтчи”(U-21)-” Қўқон-1912″ жамоалари куч синашиб (1:2), қўқонликлар финал йўлланмасини қўлга киритишган бўлса, иккинчи ярим финал беллашувида “Зомин” жамоаси “Андижон” SGS клубига имкониятни бой берди (0:2).
Шундай қилиб, эртага 4 февраль шанба куни 3-ўрин учун “Нефтчи”(U-21) ҳамда “Зомин” жамоалари ўзаро баҳс юритишади. Бош соврин учун “Қўқон-1912” ва “Андижон “SGS клублари курашадилар.
Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала учрашув Фарғонадаги БЎСМ (собиқ ДЮСШ) футбол майдонида соат 11:00 ва 14:00 да бўлиб ўтади.
Барча футбол ишқибозларини мусобақанинг якуний ўйинларига чорлаб қоламиз.
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати
