Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунларига кўра, 14та жамоа 1/8 финал босқичига йўл олишган. Улар орасида “G” гуруҳидан “Нефтчи” жамоаси ҳам кейинги босқичга чиққан эди.
ЎзПФЛ расмий сайтининг хабарига кўра, 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими 7 июнь куни Спорт-ТВ телеканали орқали жонли эфирда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал баҳси бир ўйиндан иборат бўлиб, учрашувга мезбонлик қиладиган жамоа номи қуръа ёрдамида аниқлаб олинади.
“Нефтчи” матбуот хизмати
