"NEFTCHI"

Professional footbal сlub

“ШЎРТАН” – “НЕФТЧИ” ПРЕВЬЮ

Жамоалар шу кунгача умумий ҳисобда 34 марта майдонда юзлашишган бўлиб, шундан Олий лига ва Суперлига баҳсларида 24 марта, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 2 марта ва Про лига беллашувларида 8 маротаба ўзаро тўқнаш келишган.

Ўзаро қарама-қаршиликда “Нефтчи” жамоасининг энг йирик ғалабаси 2005 йилда Олий лиганинг 7-турида қайд этилган бўлиб,унда фарғоналиклар 5:0 ҳисобида устун келишган. “Шўртан” клубининг энг йирик ғалабаси эса 2011 йилда Ғузорда қайд этилган ва 4:0 кўринишида якун топган. Ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташласак, “Нефтчи”да 12та ғалаба,”Шўртан”да 13та ғалаба. 9та беллашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 41-42 ғузорликлар фойдасига.

Жамоаларнинг охирги 5 та учрашувдаги натижалари қуйидагича:

13.10.2020″Нефтчи”-“Шўртан”1:2
02.09.2020″Шўртан”-“Нефтчи”2:1
28.06.2020″Шўртан”-“Нефтчи”2:1 (Кубок баҳси)
20.11.2020″Нефтчи”-“Шўртан”1:0
06.11.2020″Шўртан”-“Нефтчи”1:2

“Нефтчи” ФК матбуот хизмати

Улашинг: