"NEFTCHI"

Professional footbal сlub

U-18 БИРИНЧИЛИГИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

 

Ўзбекистон U-18 жамоалари биринчилигига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра 2021 йил футбол мавсумида 24 та жамоа иштирок этади.Қизиқарли томони шундан иборатки, Суперлигага ва Про лиганинг U-18 жамоалари бирлашган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борадилар.Ҳозирги кунда мусобақанинг биринчи даврасига ойдинлик киритилган ва жамоалар 11тадан учрашув ўтказишлари маълум бўлди.

Азиз Алижонов бош мураббийлигидаги “Нефтчи” (U-18) ёшлар жамоамиз чемпионатнинг 1-тур баҳсини 27 апрель куни Жиззаҳнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўз майдонида кураш олиб боради.

Эътиборингизга U-18 биринчилигининг биринчи давра тақвимини тақдим этамиз.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Улашинг: