Иккинчи давра баҳсларига пухта хозирлик кўраётган “Нефтчи” футбол клуби таркибни кучайтириш мақсадида австралиялик тажрибали ҳимоячи Томислав Мрчела билан бир йилга мўлжалланган шартномани расмийлаштирди.
Томислав Мрчела 1990 йилнинг 1 октябрида Австралияда таваллуд топган. Футболчилик фаолияти давомида Хорватия, Хиндистон, Жанубий Корея каби давлатларида тўп сурган. Охирги ўйнаган клуби Австралия Олий дивизионининг “Вестерн Сидней” жамоаси бўлган.
Умид қиламизки, “Нефтчи ” тариҳидаги илк австралиялик футболчи ҳисобланадиган Томислав Мрчела ишончли ва ёрқин ўйинлари орқали минглаб футболсевар мухлисларимизнинг меҳрига сазовор бўлади.
“Нефтчи”га хуш келибсан, Томислав!
