"NEFTCHI"

Professional footbal сlub

АЁЛЛАР ЖАМОАМИЗДАН ЙИРИК ҒАЛАБА!

Урганч шаҳрида аёллар футболи бўйича Биринчи лига мусобақаларининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Мухлиса Отақўзиева мураббийлигидаги “Нефтчи-W” жамоаси бугун навбатдаги ғалабани қўлга киритди. Бу сафар “Андижон-W” аёллар жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишиб, икки тур натижасига кўра турнир жадвалида пешқадам бўлиб туришибди.

“Андижон-W”-” Нефтчи-W” 0:7

Голлар: Ситора Нишонова 11 (0:1), Гулирано Ҳасанова 42 (0:2), Муҳлиса Қосимова 49 (0:3), Дилнавоз Каримова 54 (0:4), Ситора Нишонова 66 (0:5), Гулирано Ҳасанова 74 (0:6), Ўғилой Жумабоева 80 автогол (0:7)

“Нефтчи W”: Мавлуда Хўжаева, Муҳлиса Қосимова, Дилшода Солиева, Таманно Абдуллаева, Гулирано Ҳасанова, Дилнавоз Каримова, Қизларой Иброҳимова, Адиба Омонова, Навбаҳор Маҳмудова, Солиха Исмоилова, Ситора Нишонова

“Нефтчи” матбуот хизмати

Улашинг: