«Нефтчи» янги мавсумга тайёгарликнинг учинчи босқич жараёнини ҳам аввал маълум қилганимиздек, Туркиянинг Анталья шаҳрида олиб боради. Вакиларимиз 25 январдан бошлаб ўқув-йиғин машғулотларини олиб бориши режалаштирилган. Бош мураббий Виталий Левченко қўл остидаги жамоамиз йиғинлар давомида назорат учрашувларида қатнашиши кўзда тутилган. Булар Украинанинг «Кривбасс» ҳамда «Заря», Россиянинг «Крилья Советов», Арманистоннинг «Алашкерт» ва Болгариянинг «Септември» жамоалари ҳисобланади.
Мазкур учрашувлар 1-5-9-13-16 февраль кунларига белгиланган.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
SAFARDA DURANG QAYD ETILDI
“QIZILQUM» – «NЕFTCHI» PRЕVIYU
SAFARDAGI UCHRASHUVNI ILGIZ TANTASHEV BOSHQARIB BORADI