Бир хафтадан кейин, яъни 1 март куни Суперлигада футбол бўйича Ўзбекистон биринчилиги расмий учрашувлари бошланади. Фарғона футболчилари янги мавсумга Туркиянинг Анталья шаҳрида тайёргарлик кўрдилар. 7 январдан 22 февралгача жамоамиз Нидерландия, Россия, Қозоғистон, Грузия ва Польша давлатларига қарашли 12 та клуб билан ўртоқлик-назорат беллашувлари ўтказиб, уларнинг 5 тасида ғалаба қозонган бўлса, 4 тасини дуранг ва 3 тасини мағлубият билан якунлади. Натижа қандай бўлишидан қатъий назар бу учрашувлар футболчиларимизнинг жисмоний, техникавий ва руҳий жиҳатдан чиниқишлари, малака ва маҳоратларини замонавий талаблар асосида оширишларига ёрдам берди. Ҳамшаҳарларимиз Туркиядаги тайёргарлик жараёнларини якунлаб бугун Тошкентга қайтиб келадилар.
Виталий Левченко шогирдлари янги мавсумнинг дастлабки учрашувини Жиззах шаҳрида маҳаллий «Сўғдиёна» жамоаси билан ўтказадилар.
Уларга 2024 йил футбол мавсумини ҳар жиҳатдан самарали ва омадли ўтказишлари учун минглаб-миллионлаб мухлислар номидан катта муваффақиятлар тилаймиз.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
JАFАR IRISMETOV JАMOАMIZ RАHBАRIYATIDА FАOLIYAT OLIB BORАDI!
TOMA TABATADZE: «MAQSADIM CHEMPION BOʻLISH»
ZORAN MARUSHICH: «MUXLISLAR BILAN HAMJIHAT BO‘LSAK»