Чт. Мар 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«НЕФТЧИ»-«БУНЁДКОР» ЎЙИН ЧИПТАЛАРИ САЙЁР КАССАЛАРДА СОТУВДА

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Кубоги доирасида «Нефтчи»  Тошкентнинг «Бунёдкор» клубини қабул қилади. Қизиқарли ва шиддатли руҳда кечадиган мазкур учрашувга чипталар сотувга чиқарилган. Чипталарни стадион кассаларида, шунингдек Фарғона шаҳар деҳқон бозор автотураргоҳи ҳамда куннинг иккинчи қисмидан бошлаб  «Ихлос» маркет ёнидаги чорраҳада жойлашган махсус  кассаларда 15000, 20000 ва 30000 сўмдан белгиланган нархларда харид қилиш имкониятига эгасиз.

 

Бундан ташқари,  узоқ-яқиндан ташриф буюрадиган мухлисларга ҳам қулайлик яратиш мақсадида клуб раҳбарияти «Е-chipta» хизматидан фойдаланади. Бунда сиз телеграм орқали «@echipta_bot» ботига кириб ҳамённи тўлдирган ҳолда

 

O’yinlar ro’yxati >➡️  O`zbekiston kubogi > ➡️ «Neftchi» — «Bunyodkor» > ➡️  Chipta sotib olish бўлимларига кириб, ўзингиз хоҳлаган жойдан чипта ҳарид қилишингиз мумкин !

Шошилиб қолинг чипталар миқдори чегараланган.

 

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: