Эртага Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида «Нефтчи» Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасини қабул қилади. Бу учрашув тақвим бўйича иккинчи баҳс саналса ҳам, шаҳримизда Суперлига мусобақаларининг очилиш маросими ҳисобланади. Шу боис, шаҳар ҳокимлиги, вилоят футбол ассоциацияси, «Нефтчи» клуби раҳбарияти ва мухлислар иштирокида янги мавсумда футболчиларга мустаҳкам саломатлик, омад ва муваффақиятлар тилаш мақсадида стадионда файзли дастурхон ёзилди. Унинг иштирокчилари янги мавсумда жамоага ғолибона юришлардан иборат азалий анъанани изчил давом эттириш ва ҳар бир имкониятдан моҳирона фойдаланиб, ишқибозлар кўнглини кўтаришни тилаб, қурбонлик қилиниб, қуръон-тиловат қилдилар.
🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!