Чт. Июл 25th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ТУРКИЯ ЙИҒИНЛАРИ ҒАЛАБАЛАР БИЛАН ЯКУНЛАНДИ 

 

Аввал хабар берганимиздек, янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун январь ойида Туркияга йўл олган жамоамиз йиғинлар доирасида бугун охирги назорат учрашувларини якунлади. Куннинг биринчи ярмида Россиянинг «Крилья Советов» клуби мағлуб этилган бўлса (3:2), кечга яқин иккинчи ўртоқлик ўйинида Қозоғистон Премьер лигасининг вакили «Жетису» жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам фарғоналиклар ишончли ғалабага эришдилар 2:0. Биринчи бўлим охирида қозоғистонлик футболчилар дарвозаси томон белгиланган 11-метрли жаримани грузиялик легионеримиз Тома Табатадзе қойилмақом тарзда бажариб, учрашувда ҳисобни очган бўлса,  иккинчи бўлимда таркибимизга янги келиб қўшилган футболчи Нурилло Тўхтасинов эса «Жетису» дарвозасига навбатдаги голни киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Мазкур натижа ўйин охиригача ўзгаришсиз қолди.

 

«Нефтчи» 2:0 «Жетису»

Анталия 19:30 (Тошкент вақти)

Голлар: Тома Табатадзе,41 пен(1:0), Нурилло Тўхтасинов, 80 (2:0)

 

«Нефтчи»: Владимир Назаров, Муҳсин Убайдуллаев, Зоир Жўрабоев, Андрей Мишенко, Аббос Ғуломов(Ғуломхайдар Ғуломов 81), Мирзоҳид Ғофуров, Нурилло Тўхтасинов, Диёр Туропов, Юрий Батюшин, Тома Табатадзе, Улуғбек Ҳошимов (Иззатилла Абдуллаев 81)

Бош мураббий:  В.Левченко

 

Шу билан жамоамизнинг январь ойидан бошланган Туркия йиғинларидаги охирги баҳслари кетма-кет ишончли ғалабалар билан ўз ниҳоясига етди.

Барча жонкуяр мухлисларимиз номидан севимли жамоамизни бугунги қўшалоқ ғалабалар билан табриклаб қоламиз ва янги мавсумда жонажон «Нефтчи»га омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: