Чт. Апр 25th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ВИТАЛИЙ ЛЕВЧЕНКО КЕЧАГИ ҒАЛАБАДАН СЎНГ ҚИСҚАЧА ИНТЕРВЬЮ БЕРДИ

—Учрашув жанговар руҳда кечди. Украина жамоалари асосан атлетик ва жисмонан кучли футбол намойиш этиш тарафдорлари. Шунинг учун, рақибимиз прессинг қўллаб, кучли босим ўтказганда, унга қарши чора топа олганимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Ўз навбатида «Заря» жамоасида фаолият юритаётган нидерландиялик мутахассиснинг малакаси ҳам бугунги ўйинда билинди. Шуниси қувонарлики, ўйинда стандарт вазиятдан гол киритдик. Чунки, жамоамиз машғулотларида ушбу жараён устида доимо иш олиб бораяпмиз ва бу ишлар амалда ҳам ўз исботини топди. Юклама ва кўрсатмаларни бажаришда футболчиларнинг ёндашуви ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ. Умумий қилиб айтганда, режа асосида тайёргарлик давом эттирилади, олдимизда эса бизни яна иккита спарринг кутмоқда,—деди бош мураббий

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: