Чт. Мар 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЯРИМ ФИНАЛ ЖУФТЛИКЛАРИ АНИҚ 

«ҲОКИМ КУБОГИ-2023″:

Бугун анъанавий ўтказиб келинаётган  » Ҳоким Кубоги-2023″ турнирида чорак финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Азиз Алижонов бош мураббийлигидаги «Нефтчи»(U-21) ўринбосарлар жамоамиз «Тўқимачи» стадионида ҳамшаҳарлари саналмиш «ФарДУ»  клуби билан куч синашдилар. Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган мазкур баҳсда ўринбосарларимиз йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Кейинги босқичдаги рақибимиз аввалроқ маълум бўлган эди. «Қўқон-1912″-» Локомотив»(U-21) беллашувида қўқонликлар ҳам рақибларини 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқишган эди.

Шундай қилиб, 3 февраль жума куни мусобақанинг ярим финал беллашувларига старт берилади. Қувасой шаҳрида ўтказиладиган биринчи учрашувда вилоят дербиси баҳсига гувоҳ бўламиз. Унда «Нефтчи»(U-21) ҳамда» Қўқон-1912″ жамоалари майдонга чиқишади. Қизғин руҳда ўтказилиши кутилаётган мазкур баҳс соат 11:00 га белгиланган.

Иккинчи ярим финал баҳсида эса «Зомин» ва «Андижон»SGS жамоалари ўзаро рақобатлашади. Ўйин соат 14:00 да старт олади.

Барча жонкуяр мухлисларимизни шу куни Қувасойдаги «Цементчи» стадионига чорлаб, ўринбосарлар жамоамизни юқори савияда қўллаб- қувватлашларингизга умид билдирамиз.

Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: