Бугун 25 январь куни ҳар йили ўтказиб келинаётган анъанавий вилоят ҳокими кубоги мусобақаларига старт берилди. Фарғона футбол маҳорати мактаби майдонида очилиш учрашувида «Нефтчи» (U-21) жамоаси футболчилари Тошкентнинг «Локомотив» » клубидаги тенгдошлари билан куч синашдилар. 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан тугалланган баҳсдан кейин «Нефтчи» жамоасининг бош директори Мансуржон Тошматов ёш футболчилар билан самимий суҳбатлашди.
Уларни бу йилги мусобақаларда юксак натижаларни қўлга киритиш учун ҳозирдан пухта тайёргарлик кўриш керак эканлигини, раҳбарият футболчиларга ҳар жиҳатдан қулай шарт-шароит яратиш билан бирга, уларни рағбатлантириш учун ҳеч нарсани аямаслигини таъкидлади.
Ёшлар бунга жавобан, Фарғона футболининг шуҳратини ошириш учун куч-ғайрат ва маҳоратларини ишга солишларини айтиб ўтдилар.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» — «NASAF» UCHRASHUVIDAGI GOLLAR VA XAVFLI VAZIYATLAR
«NEFTCHI» — «NASAF» UCHRASHUVIDAN FOTOREPORTAJ
VITALIY LEVCHENKO: «NASAF» JAMOASINI CHEMPIONLIK BILAN TABRIKLAYMAN «