"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

АНЪАНАВИЙ ҲОКИМ КУБОГИ ЖАДВАЛИ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ.

 

Анаънавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Фарғона вилояти ҳокими кубоги» мусобақасининг ўйинлар тақвими ва жадвали эълон қилинди.

Унга кўра, ушбу галги мусобақада 12 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Фарғона вилоятидан «Нефтчи U-21», Турон U-21, «Қўқон-1912», «Цементчи» ҳамда «ФарДУ» жамоалари қатнашади. Учрашувлар Фарғона шаҳридаги «Тўқимачи» ва Қувасой шаҳридаги «Цементчи» стадионларида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Азиз Алижонов бошчилигидаги «Нефтчи U-21» жамоаси мусобақанинг А гуруҳидан ўрин эгалаган. Гуруҳимизда Андижоннинг «Андижон U-21», Зоминнинг «Зомин» ва Тошкентнинг «Локомотив U-21» жамоалари рақобатчилик қилишади.

Мусобақанинг очилиш учрашуви 25 январь куни «Тўқимачи» стадионида «Нефтчи U-21» ва «Локомотив U-21» жамоалари ўртасида кечади. Ўйин соат 11:00да бошланади.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: