"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЖАМОАМИЗ БОЛГАРИЯ КЛУБИНИ МАҒЛУБ ЭТДИ.

 

Бугун Анталья шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга чиқди. Бу сафарги рақиб Болгариянинг иккинчи лигаси пешқадамларидан бири «Крумовград» клуби бўлди.Қизиқарли жамоамизнинг тўлиқ устунлигида ўтган ушбу баҳсда жамоамиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Нефтчи» жамоасидан голларга Фаҳриддин Муҳаммадов ва Анвар Ғофуровлар муаллифлик қилишди.

Бироздан сўнг жамоамиз Полшанинг «Радамяк» клубига қарши майдонга чиқади.

 

«Нефтчи» 2:0 «Крумовград» (Болгария)

Анталия шаҳри. «Тренинг» стадиони.

 

«Нефтчи»: Р.Мысяк (Шухратилло Раҳмонов 46), Анвар Гофуров, Нодир Неъматхонов,Рахмонжон Рузиев, Дониёр Валиев, Мухсин Убайдуллаев, Ғуломхайдар Ғуломов, Суннатилло Абдуллажонов (Фозил Мусаев 46), Абдуллоҳ Олимов,Фаҳриддин Мухаммадов, Улуғбек Хошимов.

 

 

«Нефтчи» ПФК жамоаси

Улашинг: