Вс. Июл 14th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

РАСМАН: ЗОИР ЖЎРАБОЕВ “НЕФТЧИ» АЪЗОСИ !

 

Жамоамиз янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Тожикистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Зоир Жўрабоев бугун «Нефтчи» билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамизнинг ҳимоя қўрғонида ҳаракат қиладиган бўлди.

Маълумот учун, Зоир Жўрабоев ўтган мавсумни Термизнинг “Сурхон” клубида ўтказди. Ҳимоячи Суперлига мусобақасида жами 16 учрашувда 932 дақиқа ҳаракат қилиб, 1 гол уришни уддасидан чиқди.

Зоир Жўрабоевга жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

ХУШ ОМАДЕД ЗОИР !

«Нефтчи» ПФК жамоаси

Улашинг: