Хабарингиз бор, кеча «Нефтчи» жамоасида янги раҳбарият ишга киришди. Бугунги иш кунида клуб президенти Восилжон Назаров ҳамда жамоа бош директори Мансуржон Тошматов «Нефтчи» ПФК қароргоҳ ҳудудида жойлашган маъмурий бино ҳолати ва футбол майдонида олиб борилаётган таъмирлаш жараёни билан яқиндан танишиб, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган ишларга ойдинлик киритдилар. Унга кўра, «Нефтчи» футбол клуби маъмурий биносининг қайта таъмирлаш ишлари яқин кунларда бошланиши ва янги футбол мавсуми олдидан фойдаланишга топширилиши ҳақида режалар белгилаб олинди.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
SAMARQANDDAGI UCHRASHUVNI IBROHIM ISMOILOV BOSHQARIB BORADI
YOSHLARIMIZ HAM G’ALABA QOZONDI
«NEFTCHI» — «BUNYODKOR» UCHRASHUVIDAGI GOLLAR VA XAVFLI VAZIYATLAR