"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ПРО ЛИГА 30 АВГУСТДАН БОШЛАБ ТИКЛАНАДИ

Про лига 3-туридан қолиб кетган “Хоразм” — “Динамо” ўйини 30 август куни бўлиб ўтади. Учрашувга Самарқанд шаҳри мезбонлик қилади. 

Айни кунларда “Нефтчи”, “Истиқлол” ва “Хоразм” уй стадионларидан давлат тест имтиҳонлари учун фойдаланилмоқда. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Про лиганинг ҳозирча уч учрашувида мезбон жамоа номини ўзгартирди. Келишувга кўра, мазкур уч учрашув мезбонлари аввал меҳмонда, иккинчи даврада эса ўз майдонида ҳаракат қилади:

“Динамо” — “Хоразм”
“Шўртан” — “Нефтчи”
“Оқтепа” — “Хоразм”

Ҳозиргача Про лиганинг 4 ҳамда 5-тур учрашувлари саналарига аниқлик киритилган. Сир эмаски, 12 сентябрь санасида кучли бешлик миллий чемпионатлари ҳам старт олади. Про лига учрашувлари трансляцияси ҳуқуқини қўлга киритган УзРепорт тез орада сентябрь ойи учун режаларини тақдим этади ва биргаликда кейинги турлар вақтлари ҳам ишлаб чиқилади.

3-тур
30 август, якшанба
Динамо — Хоразм

4-тур
2 сентябрь, чоршанба
Шўртан — Нефтчи
Оқтепа — Хоразм

3 сентябрь, пайшанба
Турон — Истиқлол
Динамо — Зомин

5-тур
6 сентябрь, якшанба
Шўртан — Хоразм

7 сентябрь, душанба
Зомин — Турон
Оқтепа — Динамо

8 сентябрь, сешанба
Истиқлол — Нефтчи

Улашинг: