Чт. Апр 18th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

АКБАР ТЎРАЕВ ВА УМАР АДХАМЗОДА БИЛАН ШАРТНОМА УЗАЙТИРИЛДИ

 

Виталий Левченко бошчилигидаги «Нефтчи» ПФК жамоаси ва клуб раҳбарияти  таркибни шакллантириш борасида изчиллик билан фаолият юритмоқда. Ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари билан Суперлигада қолишда катта ҳисса қўшган тажрибали посбон Акбар Тўраев ва иқтидорли ҳимоячи Умар Адҳамзода билан шартнома муддати узайтирилди.

Жорий мавсумда Акбар Тўраев жамоамиз сафида 16 учрашувда асосий таркибда майдонга чиқиб, 1312 дақиқа ҳаракат қилган. Умар Адҳамзода эса 14 учрашувда майдонга чиқиб, 1209 дақиқа ҳаракат қилган ва икки бора голга ассистентлик қилган.

Янги футбол мавсумида ҳам Акбар Тўраев билан Умар Адхамзодага жамоамизнинг Суперлигадаги ғалабали юришларига муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирган ҳолда, уларга куч-қувват, ғайрат-шижоат ва улкан омадлар ёр бўлишини тилаймиз.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: