Ср. Апр 24th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЖАМОАМИЗ БИР ОЙЛИК  ТАЪТИЛГА ЧИҚДИ

 

Биринчи даврадаги қониқарсиз натижалардан сўнг иккинчи даврадан ишга киришган янги бош мураббий Виталий Левченко бошчилигидаги  жамоамиз олдига Суперлигада қолиш вазифаси қўйилган эди. Гувоҳ бўлганимиздек, жамоамиз мазкур вазифани уддалаб, мавсумни кўтаринки рухда якунлади ва шундан сўнг футболчилар  таътилга йўл олишди.Чемпионат  давомида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган футболчилар деярли бир ой давомида таътилда бўлиб, шу йилнинг 12 декабрь куни Фарғонадаги қароргоҳимизда йиғилишади ва янги мавсум учун тайёргарлик машғулотларини бошлаб юборади.

Мураббийлар штабининг режасига кўра, жамоамизнинг амалдаги футболчилари билан келаси мавсум учун янги шартномалар юзасидан музокалар олиб борилмоқда. Шунингдек, таътилдан сўнг жамоага таклиф этилган янги футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказиш бўйича селекция жараёни олиб борилиши режадан ўрин олган.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: