Чт. Мар 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«НЕФТЧИ»-«СУРХОН» ПРЕВЬЮ

 

«Нефтчи» жамоаси учун «Сурхон» клубига қарши  Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида 12 ноябрь куни кечадиган ўйин Суперлига чемпионатининг сўнгги 26-тур учрашувидир.

 

Жамоалар шу кунгача миллий чемпионатимиз доирасида ўзаро 25 марта тўқнаш келишган. Буларнинг 19 тасида «Нефтчи» устунлик қилган, 5 та ўйинда жамоалар муроса кўчасини танлашган ва фақат битта беллашувда «Сурхон» жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. «Нефтчи»нинг ўзаро қарама-қаршиликдаги энг йирик ғалабаси 5:0 кўринишида қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 65:19 фарғоналиклар фойдасига.

 

Маълумот ўрнида, Термизнинг»Сурхон» клуби Олий лига мусобақаларини 2004 йилда тарк этиб, Суперлигага 2019 йилда қайтган.

 

Жамоаларнинг 2004 йилга қадар Фарғона шаҳрида кечган сўнгги 5 учрашув натижалари қуйидагича

19.06.2004.»Нефтчи»-«Сурхон» 3:0

19.04.2003.»Нефтчи»-«Сурхон»  2:0

17.10.2002.»Нефтчи»-«Сурхон»   4:0

29.08.2001.»Нефтчи»-«Сурхон»   3:0

21.05.2000.»Нефтчи»-«Сурхон»   2:1

 

ФАКТ!

«Нефтчи» 2000- ва 2003-йилги мавсумларнинг 26-турида ҳам Сурхон билан тўқнаш келган ва иккала ўйинда ҳам 3-1 ҳисобида ғалаба қозонган. Агар «Нефтчи» сўнгги турда «Сурхонни мағлуб этса, бу рақиби устидан қозонган 20- ғалабаси бўлади!

 

Бугунги ўйинни бошқариб борадиган бош ҳакам Иброҳим Исмоилов ушбу ўйин орқали ўзининг Суперлигадаги дебютини нишонлайди.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: