Про лига бахслари августдан бошлаб давом эттирилади.
15 июль санасида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Ўзбекистон чемпионати Про лиганинг 3 – тур доирасида Тошкентнинг “Оқтепа” жамоаси билан сафарда беллашди. Бу учрашувда фарғоналиклар биринчи бўлиб хисобни очишга муваффақ бўлишди. Мезбонларнинг дарвозабони ўз жарима майдони ичида қоидани қўпол равишда бузганлиги туфайли 11 метрли пеналти белгиланди. Жаримани жамоамизнинг тўпурари Отабек Зокиров аниқ амалга ошириб, фарғоналикларни олдинга олиб чиқди 0-1. Бу хисоб биринчи бўлим охиригача сақланди. Иккинчи бўлимда хам шижоат кўрсатган футболчиларимизнинг хужумлари хавфли тус олиб, 4 та 100 фоизлик вазиятларни голга айлантира олишмади. Аксига олиб, мезбонлар ўйин охирига 8 дақиқа қолганда хисобни аранг тенлаштиишга эришдилар. Жанговор ва қизиқарли кечган бу бахс якунда дуранг 1-1 натижаси қайт этилди.
Таъкидлаш жоизки, пойтахтда кечган бу беллашувга Ўзбекистон МТЖ ва “Бунёдкор” клубининг бош мураббийи Вадим Абрамов хамда Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бш мураббийи Темур Кападзелар ташриф буюриб, ўйинни бевосита трибунадан кузатдилар. Бахсдан сўнг Т Кападзе ўйин хусусида ўз фикрини билдриб ўтди:
- «Ҳа, бугун ўйинни стадиондан кузатдик. Майдонда ҳақиқий жанг бўлди. «Нефтчи» аввалги икки турда мағлубиятга учрамай келаётганди. «Оқ-тепа» ҳам ёмон ўйин кўрсатмаётганди. Барчанинг оғзида шу жамоа. Юқори мақсадларни қўйган. Шу сабабли қизиқарли ўйин бўлишини олдиндан билган ҳолда томоша қилгани келдик. Ҳақиқатдан ҳам беллашув жанговар муҳитда ўтди. Икки жамоада ҳам вазиятлар кўп бўлди. Менимча бу ўйинда «Нефтчи» ютиши керак эди. Чунки, деярли 4-та 100 фоизлик вазиятларни голга айлантира олмади. 1:0 ҳисобини охиригача ушлай олишмади. «Оқ-тепа» ҳам уйда ўйнаётганди, бор кучини ташлади. Мезбонлар охиригача курашди ва қимматли бир очкони олди. Тўғри,»Нефтчи» уч очко йўқотди, лекин бир очко билан ортга қайтадиган бўлди. Бунақа ўйинлар қанча кўп бўлса, Про лига шунча кучаяди.
Лекин Про лиганинг ушбу 3 – туридан ўрин олган “Хоразм” – “Динамо” учрашуви ўтказилмади. Сабаби, хар иккала жамоа аъзоларида вирус юқтириб олганлигига гумон қилиниб, улар тест топширишга мажбур бўлдилар. Бу каби муаммолар Про лиганинг қолган клубларида хам пайдо бўлиш эхтимолини хисобга олиб Ўз ПФЛ пандемия даврида СЭОА билан келишилган йўриқнома шартларига риоя қилишда қийинчиликларга дуч келиши муносабати билан Про лига мусобоқалари августдан бошлаб давом эттириладиган бўлди.
Унгача эса барча футбол клублари ўзларига тегишли бўлган қароргохларида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб, фақат бир ерда истиқомат қилишади ва шу ернинг ўзида таёргарлик машғулотларини олиб боришади. Шу қатори “Нефтчи” футболчилари хам Қиргулидаги ўз базаларида шуғулланишда давом этмоқдалар.
Суратлар chempionat.asia сайтидан олинди
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» BЕSH NAFAR FUTBOLCHI BILAN SHARTNOMA IMZOLADI
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN