Сб. Май 25th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЖАМОАМИЗ ИККИНЧИ ДАВРАДА ФАҚАТ «НАСАФ» ЖАМОАСИДАН КАМ ОЧКО ТЎПЛАДИ.

«Нефтчи» Ўзбекистон Coca Cola Cуперлигасининг иккинчи даврасида фақат «Насаф» жамоасидан кам очко тўплади. Насаф жамоаси иккинчи даврада 15 очко тўплаган бўлса, иккинчи ўринни 14 очко тўплаган холда «Пахтакор» ва «Нефтчи» жамоамиз бўлишиб турибди. Тўплар нисбатига кўра «Пахтакор»да 11-6 «Нефтчи» да 14-9 . Демак, жамоамиз сўнгги етти учрашувда қониқарли натижа кўрсатиб келаётганлигини пайқаш мушкул эмас.

Виталий Левченко шогирдлари кейинги учрашувни «Олимпик» жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 8 Октябрь куни Тошкентдаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтади.

«Нефтчи» ПФК матбуот ҳизмати

Улашинг: