Суперлигада юзага келган қисқа муддатли танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида жамоамиз мураббийлар штаби иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича режа ишлаб чиқишган. Хабарингиз бор, Ўш шаҳрининг «Каганат» клуби билан дастлабки ўртоқлик беллашуви Қувасойда бўлиб ўтди. Навбатдаги ўртоқлик назорат баҳси эса 27 сентябрь куни Қўқон шаҳрининг «Марказий» ўйингоҳида ўтказилади. Шу кунги рақибимиз «Қўқон-1912» жамоаси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, «Қўқон-1912»-«Нефтчи» учрашуви 27 сентябрь (сешанба) куни соат 16:00 да бошланади.
Барча жонкуяр мухлисларимизни жамоамизни қизғин қўллаб-қувватлаш учун ушбу беллашувга таклиф этамиз.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!