Пт. Мар 29th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

Бу йилги Про-лига ва Ўзбекистон кубоги формати ўзгаради

Ўзбекистон Суперлига баҳслари 13 июндан давом эттирилиши барчага маълум.

Олинган маълумотларга кўра, ундан кейинги ўринда турувчи Про-лига баҳсларига июнь ойи сўнгги кунларида старт берилади.

Дастлаб ушбу лига клублари Ўзбекистон кубоги ўтиш босқичида иштирок этишади. Ушбу баҳслар 23 июнь куни старт олиши кутилмоқда. Яъни 8та клуб қуръа ёрдами билан 4та жуфтликка бўлинади ва битта ўйинда 4та ғолиб аниқланади. Бунда қайси клуб мезбон бўлишини қуръа ҳал қилади. 4та ғолиб жамоа ҳам битта ўйин орқали икки ғолибни аниқлашади. Айнан ўша икки ғолиб клуб Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритади. Гуруҳ босқичида Суперлиганинг 14та ва Про-лиганинг 2та ғолиб клуби иштирок этади.

Про-лига баҳслари форматида ҳам ўзгариш рўй беради. 8та клуб уй-сафар тизимида икки даврали мусобақада қатнашишади. 14та турдан кейин 1-4-ўриндаги клублар Суперлигага чиқиш учун курашни давом эттиришади, 5-8-ўриндаги клублар эса Про-лигада қолиш учун курашишади. Бунда 2018 йил Суперлигада бўлгани каби олтин очколар бўлиши назарда тутилмоқда. 2020 йилги Про-лига ғолиби тўғридан-тўғри Суперлигага йўлланмани қўлга киритса, иккинчи ўринни олган клуб Суперлигада 13-ўринни банд этган клубга қарши плей-офф баҳсини ўтказади.

Бундан ташқари U-18 чемпионати давом эттирилмайди ва бу ёшдаги жамоалар ўз ҳудудларидаги иккинчи лига мусобақасида иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги Про-лигада «Нефтчи» (Фарғона), «Истиқлол» (Фарғона), «Турон» (Яйпан), «Шўртан» (Ғузор), «Динамо» (Самарқанд), «Хоразм» (Урганч), «Оқ-тепа» (Тошкент) ва «Зомин» (Зомин) клублари иштирок этишади. Март ойи бошида Про-лигага қуръа ташланган бироқ ўйинлар саналари маълум эмас эди.

Манба : championat.asia

Улашинг: