Маълумки, «Нефтчи»ни оғир аҳволдан чиқариб, илгариги шаҳдам қадамларини тиклаш мақсадида жамоа раҳбарияти янгиланди. Тожикистон футболида масъул вазифаларда ишлаб, жамоатчилик орасида иззат-ҳурмат ва обрў-эътибор қозонган Виталий Григорьевич Левченко» Нефтчи» жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. Биз унга қатор саволлар билан мурожаат қилдик.
— Сиз ўзбек футболи ва «Нефтчи» клуби ҳақида қандай тасаввурга эгасиз?
— Ўзбекистонда футбол яхши ривожланмоқда. Барча жамоалар ўз имкониятига қараб яхши шаклланган. Шу боис, натижалар қандай бўлишини олдиндан айтиш қийин. Ўзбек футболчилари ўз мамлакатидагина эмас, балки Осиё давлатларида ҳам ўз имкониятларини намойиш этиб келмоқдалар. «Нефтчи» жасоасида малакали ўйинчилар етарли. Лекин, бунинг амалий натижаси сезилмаяпти. Мураббийлар штаби ана шу масалалар билан жиддий шуғулланиши керак. «Нефтчи» бой тариҳ ва анъаналарга эга. Биз ҳаммамиз ҳамкорликда ана шу анъана ва обрўни тиклашимиз лозим.Клуб тариҳида ўзбек футболи афсоналаридан бири Юрий Вазгенович Саркисяннинг алоҳида ўрни бор.Мен уни жамоанинг Фарғонадаги учрашувларидан бирига таклиф этиб, қилган самарали меҳнатлари учун чин юракдан миннатдорчилик билдириб, яхшиликка-яхшилик билан эъзозлаш ташаббуси билан чиқмоқчиман.
— Сиз келгунингизга қадар жамоа чемпионатнинг биринчи даврасини 13-ўринда якунлади. Ана шу оғир аҳволдан чиқиш йўли нимадан иборат деб ўйлайсиз.
— Бизда иккинчи даврага тайёргарлик режаси мавжуд. Биз бу режаларни тўла амалга ошириш учун жиддий масъулият билан иш олиб боришимиз керак.
— Сиз жамоанинг миллий чемпионатдаги беллашувларига назар ташлаганмисиз.
— Менда жамоамиз ҳақида айрим ахборотлар бор. Лекин, эндиликда нима иш билан шуғулланиш ва қайси позицияни кучайтириш лозимлиги ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур.
— Айни пайтда клубда 3 нафар легионер бор. Жамоани кучайтириш учун уларни 5 нафарга етказиш керак. Сиз бу ҳақда ўйлаб кўрдизми.
— Биз бу масалани чуқур ўйлаб ҳал қиламиз. Чунки, жамоани тубдан яхшилаш учун масъулиятни чуқур ҳис этадиган малакали футболчилар керак.
— Ўзбек футбол клубларида фаоллик кўрсатиб, ўйнаётган тожикистонлик йигитлар кўп. Улар орасида Акмал Холматов, Раҳматулла Фузайлов, Эҳсони Пайшанбелар бор. Сиз янги мураббий сифатида жамоага Тожикистон футболчиларидан таклиф этиш ниятингиз борми.
— Менинг фикримча, Тожикистон ёки бошқа давлат фуқаролик паспорт эгаси бўлишнинг унчали аҳамияти бўлмаса керак. Асосийси, бизга олдимиздаги вазифани яхши тушунадиган ва майдонда масъулиятни чуқур ҳис этиб, ҳаракат қиладиган маҳоратли футболчилар керак. Улар маҳаллий шароитни ва миллий анъаналарни яхши билишлари ва доимо юксак марраларга интилишлари керак.
— Мураббийлар штабини шакллантириш учун ўзингиз билан ишлаган ёки сиз яхши биладиган мутахассисларни таклиф этасизми.
— Ҳа, дейишим мумкин. Бу борада жалб этилган мутахассислар талаб ва масъулиятни юракдан ҳис этиб, юксак марраларни эгаллаш учун бутун вужуди билан олдинга интилиши керак. Бизнинг ҳаракатимиз швейцария соати каби аниқ ва беҳато бўлиши керак.
— Жамоа иккинчи давра учрашувларига тайёргарликни қачон бошлайди.
— Белгиланган режа асосида 7 июль куни иш бошлаймиз.
— Клуб мухлислари ҳақида қандай фикрдасиз.
— Фарғона футбол ишқибозлари ўз жамоаларига меҳр ва садоқатларини азал-азалдан намойиш этиб келмоқдалар. Уларнинг жамоамизга ҳурмат ва эҳтироми «Нефтчи» юксак чўққиларига кўтарилган йилларда жуда баланд эди. Биз ўша эҳтиросларни қайтариш учун «Нефтчи»нинг азалий ғолибона юришларини тиклашимиз ва ўзбек футболида ўз ўрнимиз ва мавқеимизга эга бўлишимиз керак. Шунга интиламиз.
— Яқинда ишга келган сербиялик мутахассис Милан Чирич ҳақида нима дея оласиз.
— У янгиланган мураббийлар штабида биз билан бирга ишлайди.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» BЕSH NAFAR FUTBOLCHI BILAN SHARTNOMA IMZOLADI
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN