Сб. Апр 13th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЖАМОАМИЗ ТАЪТИЛГА ЧИҚДИ

 

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 13-тур баҳслари билан биринчи даврага якун ясалади. Мазкур тур доирасида Илҳом Мўминжонов бош мураббийлигидаги «Нефтчи» жамоамиз вакиллари «Сурхон» клуби билан 29 июнь санасида беллашувда иштирок этишди. Иккинчи давра учрашувлари август ойидан давом этишини инобатга оладиган бўлсак, табиийки, барча жамоалар ёзги танаффусга равона бўлишади ва ишлаб чиқилган режага биноан маълум муддатдан сўнг мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни давом эттиришади. Шу жумладан, сафарда «Сурхон» билан рақобатлашган асосий жамоамиз аъзоларига 9 июлга қадар таътил тақдим этилди. Таътилни якунлаб Фарғонага қайтган футболчиларимиз Қиргулидаги қароргоҳ стадионида йиғилиб, иккинчи давра ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборадилар.

Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: