
Англия Премьер-лигаси раҳбарияти барча клублар сардорлари билан футболчилар маошини камайтириш масаласини муҳокама қилиш учун конференция ўтказади, деб ёзади Тhe Telegraph.
4 апрель куни бўлиб ўтадиган йиғилишда коронавирус пандемияси туфайли ўйинчилар маошини 30 фоизга камайтириш масаласи муҳокама қилинади.
Анжуманда Англия профессионал футболчилар ассоциацияси ижрочи директори Гордон Тэйлор ҳам иштирок этади.
Агар томонлар келиша олишмаса, бу клубларга босимнинг кучайишига олиб келади. Бундай вазиятда клубларнинг ўзлари тўловни камайтирадилар ёки иложи борича тезроқ чемпионатни давом эттирадилар.
Manba: tribuna.uz
Бошқа хабарлар
Расман! 31 майга қадар Россияда футбол бўлмайди
2019 йили агентларга энг кўп пул сарфлаган А Серия клублари маълум бўлди
Месси келажакда юлдузга айланиши мумкин бўлган 15та ёш футболчини айтди